Эндиликда Ўзбекистонда Миллий туризм ягона платформаси орқали меҳмонхонада жой банд қилаётганда шахсни тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатмасдан, MyID тизими орқали идентификациядан ўтиш мумкин бўлади. Бу ҳақда жорий йилнинг 15 май куни қабул қилинган “2025-2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Президент фармонида сўз боради.
Унга кўра, жорий йил 1 июндан бошлаб туризм соҳасига оид барча давлат электрон тизим ва платформалари Миллий туризм ягона платформаси доирасида ишлаб чиқилади.
Бунда:
- платформа орқали жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз MyID тизими орқали идентификациядан ўтишга рухсат берилади;
- платформага уланган жойлаштириш воситаларининг шахсий кабинетида меҳмонни QR код ёки юз орқали идентификация қилиш имконияти яратилади.
Ягона миллий туризм платформасига уланган меҳмонхоналарнинг шахсий кабинетларида QR код ёки юзни таниш тизими ёрдамида меҳмонларни идентификация қилиш функцияси мавжуд бўлади.
Жорий йил 1 сентябрга қадар платформа орқали ахборот алмашинуви йўлга қўйилиши лозим бўлган вазирлик ва идораларнинг рўйхати тасдиқланади. У маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун барча турдаги хизматларни, жумладан, турар жойни онлайн банд қилиш, автомобиль ижараси ва таксига буюртма бериш, автобуслар, самолётлар ва поездларга чипталар сотиб олиш, музейлар ва аттракционлар, гид ва экскурсовод хизматларини бирлаштириши кўзда тутилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа вазирлари махсус ҳужжатларга имзо чеккан
Хотин-қизлар учун 500 та давлат гранти берилади
Германия Усмоновнинг қарийб $600 млнлик яхтасини мусодара қилди – “Forbes”
«Counter Strike» бўйича 1 млн. долларлик турнир финалида қатнашган ўзбек. Ким у?
“Samsung Galaxy S22” мустаҳкамлиги бўйича максимал 10 баллик баҳодан 10 балл тўплади