Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўғли ва минтақа Хавфсизлик кенгаши котиби Адам Қодиров иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги маълумотни “сохта ташвиқот” деб атади. Бу ҳақда у кеча, 9 февраль куни республика прокурори Арсан Адаев билан учрашувда маълум қилди.
“Сунъий интеллект ёрдамида исталган одамни алдаш мумкин. Мамлакат бўйича 128 мингта авария содир бўлди, 13 009 киши ҳалок бўлди, лекин бунга ҳеч кимнинг иши йўқ, ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Қаердандир пайдо бўлган Қодировнинг ўғли иштирокидаги авария ҳақидаги ташвиқот эса дунё янгиликларида биринчи ўринга чиқди”, дейди Чеченистон раҳбари.
У шунингдек, минтақада интернет тармоғидаги жиноятларга қарши кураш чораларини кучайтириш режалари ҳақида ҳам маълум қилди.
“Сохта хабарларга қарши кураш долзарблиги алоҳида ўрин тутади. Бу мавзу бутун мамлакат учун жуда муҳим, бироқ республикамизга оид ишончсиз маълумотлар негадир доимо медиа соҳасида алоҳида шов-шувга сабаб бўлади”, дея қўшимча қилган Қодиров.
Тасодифий хабарлар
Қорақалпоғистонда ўқитувчи АҚШга кетаман деб, фирибгарга ишониб, Нигерияга 165 млн сўм ўтказиб юборди
АҚШнинг Россия билан муносабатлардаги асосий хатоси айтилди
Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?
АҚШ қидирувга берган “хавфли террорчи” Қобулда кўриниш берди
Қашқадарёда 40 дан зиёд эчкиэмарни ўлдириб, терисини шилган браконьер ушланди