Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Самарқанд, Сирдарё, Наманган ва Қашқадарёда куч тузилмаларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқаролардан пул олган шахсларни қўлга олди
Хусусан, ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида, 1985 йилда туғилган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишловчи мансабдор танишлари орқали фуқарони ДХХ идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 50 минг АҚШ доллари олган вақтида ушлаган.
Маълум қилинишича, у муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлар содир этганлиги учун бир неча бор судланган.
Бош бир ҳолатда ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ҳарбий хизматчиси ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг фарзандини ички ишлар идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Сирдарё вилояти Бахт шаҳрида яшовчи собиқ ички ишлар ходими эса ишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган. У ўзини гўёки Миллий гвардиянинг вилоят бошқармасида ишловчи ходим сифатида таништириб, Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқарони Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. Фуқародан пул олган вақтида ДХХ ва ИЖҚК департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Пул эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўйиш ҳолати Қашқадарё вилоятида ҳам қайд этилган. Хусусан, муқаддам Мудофаа вазирлиги тизимида ишлаб, нафақага чиққан, Қарши шаҳрида яшовчи шахс 1995 й.т. фуқарони Миллий гвардияга ишга киришида ёрдам бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
“Magic City”да болалар кўз ўнгида ўзини осиш саҳнаси намойиш қилинди
«Макрон ўт билан ўйнашмоқда» — Россия Ташқи ишлар вазирлиги кескин баёнот берди
Диққат! Коронавирус бўйича махсус комиссиянинг навбатдаги қарори эълон қилинди
Трамп ўлимга ҳукм қилиниши мумкин
"ELSE TEA" ва "JESCO" савдо белгилари Коронавирусга қарши кураш хайрия ишларига 1 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирганини маълум қилган эди. Ушбу режа тўлиқ бажарилиб янги хайрия режаси 1 миллиард 385 миллион сўм этиб режалаштирилди