2020 йил 23 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 275 (+224) нафарни ташкил этмоқда.
ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 164 нафари Тошкент шаҳрида, 56 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 193 нафар, Наманган вилоятида 98 нафар, Тошкент вилоятида 85 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, юртимизда 49 649 (+425) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3 182 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Гулнора Каримованинг қизи бобоси билан видолашишга рухсат берилмаганини айтиб чиқди
Йўлларда "радар"лар билан яширин хизмат олиб бориш тақиқланади
ЙҲХББда алоҳида катта инспектор лавозими жорий этилади
Шавкат Мирзиёев янги қарор қабул қилди
Ўзбекистонда 7 соат ичида 200дан ортиқ одамда коронавирус аниқланди. Қурбонлар ҳам бор