Қозоғистонда бедарак йўқолган вертолёт экипажини излаш ва қутқариш ишлари 12 кундан буён тўхтовсиз давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таяниб, “Kaz.Inform” хабар берди.
Маълум қилинишича, қидирув ишлари давомида 330 нафардан ортиқ ҳарбий ва мутахассис, 59 та автомобиль техникаси, 23 та сувда ҳаракатланувчи восита, 12 та учувчисиз учиш аппарати, махсус ускуналар ва хизмат итлари жалб қилинган.
Қидирувга Мудофаа вазирлиги мутахассисларидан ташқари Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа давлат тузилмалари ходимлари ҳам жалб этилган.
Мудофаа вазири, авиация генерал-лейтенанти Даурен Косанов топшириғига кўра, махсус комиссия ҳам тузилган. Унинг таркибига Давлат авиациясининг парвозлар хавфсизлиги бўлими юқори малакали мутахассислари киритилган. Комиссиянинг бир қисми бевосита қидирув ишларида иштирок этмоқда, иккинчи қисми эса авиация ҳодисасининг сабабларини аниқлашга қаратилган тергов ишларини олиб бормоқда.
Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, авиация генерал-майори Асқар Избасовнинг айтишича, ўтиш қийин бўлган ҳудудларда ҳаводан разведка ишлари олиб борилмоқда. Соҳил бўйи ва кўл сувлари ҳудуди синчиклаб текширилмоқда. Сув тубининг чуқур бўлиши, кўринувчанликнинг йўқлиги, об-ҳавонинг беқарорлиги каби табиий тўсиқларга қарамай, қидирув кеча-ю кундуз давом этмоқда. Шу билан бирга, махсус ускуналар билан жиҳозланган илмий ва техник ташкилотлар ҳам ишга жалб этилган.
Унинг айтишича, техник тергов доирасида вертолётни тайёрлаш ва ундан фойдаланиш бўйича ҳужжатлар, метеорологик ва орнитологик (қушлар билан боғлиқ) шароитлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва авиация хизматларининг материаллари ҳамда бошқа эҳтимолий омиллар тўлиқ таҳлил қилинмоқда.
Билдирилишича, қидирув ишлари экипаж аъзоларининг тақдири аниқланиб, воқеанинг сабаблари ва оқибатлари тўлиқ маълум бўлгунга қадар давом этади.
Тасодифий хабарлар
Дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 969 301 нафарга етди
Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди
Эммануэль Дюпюи Мирзиёевнинг афғон муаммосини ҳал қилишдаги янги таклифларини қўллаб-қувватлади
Жиззахда йўл бўйидаги 75 туп дарахтнинг атрофи бетонлаб ташланди
Наманган вилояти йўлларига шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилмоқда (Видео)