Малайзияда мактаб ҳожатхонасида 16 яшар синфдошини пичоқлаб ўлдирган ўсмир суд томонидан руҳий носоғлом деб топилиб, қотиллик айблови бўйича оқланди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа Куала-Лумпур чеккасидаги ўрта мактабда содир бўлган. Ўша вақтда 14 ёшда бўлган ўсмир мактаб ҳожатхонасида Яп Шинг Сюанга бир неча марта пичоқ уриб, унинг ўлимига сабаб бўлган.
Суд жараёнида ҳимоя томони ўсмир қиз ўлдирганини инкор этмаган. Бироқ унинг йиллар давомида руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолардан азият чекканини таъкидлаб, ақлдан озганлик ҳолати сабабли оқлашни сўраган.
Эксперт-психиатрнинг суддаги маълумотига кўра, ўсмирда шизофрения бўлган. У 9 ёшидан бошлаб руҳий хасталик ва галлюцинацияларга ўхшаш аломатларни бошдан кечирган. Унинг руҳий ҳолати пандемия даврида ва кейинчалик мактабга қайтганидан сўнг янада оғирлашган.
Адвокатларнинг билдиришича, ўсмир касаллик аломатларини назорат қилиш учун умрининг охиригача дори-дармон қабул қилиши керак.
Суд кеча, 14 сентябрь куни ўсмирни қотиллик айблови бўйича оқлаган. Бироқ уни жамиятга қайтишга яроқли деб топилгунига қадар психиатрия шифохонасида сақлаш ва даволаш ҳақида қарор чиқарган. Унинг ҳолати мунтазам, эҳтимол ҳар йили баҳолаб борилади.
Ўсмирнинг шахси вояга етмагани сабабли Малайзия қонунчилигига кўра, ошкор этилмаган. Суд жараёни ва ҳукм ўқилган мажлис ёпиқ тарзда ўтказилган. Мазкур қотиллик Малайзияда катта резонансга сабаб бўлган. Полиция аввалроқ ижтимоий тармоқлар ўсмирга таъсир кўрсатган бўлиши мумкинлигини билдирган. Иш бўйича муҳокамалар айниқса полиция ўсмир ҳибсга олинган пайтда ундан топган ва кейинчалик интернетга сиздирилган ёзув ортидан кучайган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда қидирилаётган баччабоз қўлга олинди ва жиноят иши очилди
Шавкат Мирзиёев 3 октябрда Венгрияга жўнаб кетади
Блогер Абдуқодир Мўминов ҳибсга олинди
ОАВ: Туркманистон Президентининг оила аъзоси коронавирусдан вафот этди
Шавкат Мирзиёев: "Қийинчиликлардан, синовлардан хафа бўлмаслик керак"