Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Ушбу ҳаво массаси натижасида фақат Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 13 апрель куни Сурхондарё вилоятида момақалдироқ билан бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража, кундуз кунлари 17-22 даража илиқни ташкил этади.
14 апрель куни республиканинг марказий ҳудудларида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.
Ҳаво ҳарорати кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ атрофида бўлади.
Ҳафта иккинчи ярмида республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати ҳафтанинг бошига нисбатан кечалари 9-14 даража илиқ, кундуз куни 22-27 даража иссиқ бўлган бироз юқори, асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Тасодифий хабарлар
Келин тўйдан бир неча соат ўтгач кучли йиғи сабаб оламдан ўтди
Кубада энергия инқирози: самолётлар энди ёнилғи қуёлмайди
Наманганда 41 минг АҚШ доллар эвазига Корея давлатига ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимлари ушланди
Юнусобод ҳокимининг ўринбосари пора билан қўлга тушди
Камерун фуқаролари ўзбекистонликларнинг 340 минг доллар пулини ўзлаштиргани аниқланди