Тошкент вилоятининг “Навоий” чегара божхона постида тана қисми ва юклар орасига 180 дона iPhone русумли телефонни яшириб, олиб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда “Навоий” чегара божхона пости орқали мобил уяли алоқа воситаларини Ўзбекистонга ноқонуний тарзда олиб киришга уринган 4 нафар шахслар тўхтатиб қолинган.
Қўшни давлатдан мамлкат ҳудудига пиёда холда кириб келган фуқаролар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда, уларнинг бел қисми ва қўл юклари орасига жами 180 дона iPhone русумли уяли алоқа воситалари хуфиёна тарзда беркитилгани маълум бўлган.
Ашёвий далил сифатида олинган мазкур телефонларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 млрд 80 млн сўмни ташкил қилган.
Билдирилишича, ҳозирда, холат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Украинада Ўзбекистон фуқароси банкни портлатиб юбориш билан таҳдид қилгани айтилмоқда
Алмазбек Атамбоев ҳибсдан озод этилди (видео)
Ўзбекистонда энг кам ўртача ойликни шифокор ва ўқитувчилар олмоқда
Наманганда жиноятчи овсинлар қўлга олинди
Қирғизистонда аёл эрига иккинчи хотин олиб бергани акс этган тўй видеосидан кейин тергов бошланди (видео)