Фарғона шаҳрида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни жиловлаш, уни олдини олиш ва барҳам бериш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида махсус профилактик ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.
Вилоят ИИБ ҳамда ДХХ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган ана шундай тадбирларда, 35 нафар уюшган жиноий тузилмаларга алоқадор шахсларнинг яшаш ва бошқа манзилларида тезкор қидирув тадбирлар ўтказилиб, уларнинг 19 нафаридан 3,81 грамм гашиш, 10 дона пичоқ, 3 дона ханжар, 2 дона ниқоб, 1 дона кастет каби ноқонуний буюм ва ашёлар олинди.
15 та жиноят ва 24 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам берилди.
Қайд этилишича, Фарғона шаҳар ҳудудида ўтказилаётган тезкор тадбирлар давомида 397 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
Тадбирлар доирасида 320 нафар алоҳида тоифадаги шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. 397 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланди.
Жумладан майда безорилик 59 та, совуқ қурол сақлаш 12 та, ичкиликбозлик 72 та, фарзандини назоратсизлиги 18 та ва бошқалар.
78 нафар шахслар эса, маъмурий қамоққа олинди. 103 нафар шахслар профилактик ҳисобга қўйилди.
Профилактик тадбирлар доирасида 159 нафар жиноят содир этишга мойил шахслар аниқланиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон халқ артистининг уйидан 600 000 долларлик тақинчоқлар ўғирлангани айтилмоқда
Диққат! TikTok'даги хавфли челленж туфайли ёшлар ўзини ўлдирмоқда
Ўзбекистон муаммолар туфайли янги савдо йўллари излаяпти – “The Diplomat”
ЙПХ ходими сизни тўхтатганда қандай ҳуқуқларга эга эканингизни биласизми?
Сўкиниб видео тарқатган ўқувчи қизларнинг шахси аниқланди