Тошкент халқаро аэропортида 31, 23 ва 18 ёшли қизларни Таиландга фоҳишалик учун юбораётган 53 ёшли аёл қўлга тушди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи аёл жиноий гуруҳ тузиб, моддий жиҳатдан қийналган қизларни мўмай даромад топишга ишонтирган. У қизларни фоҳишалик ва қўшмачилик қилиш учун Таиландга жўнатиб, улардан фойдаланган ҳолда шаҳвоний эксплуатация қилишни режалаштираётгани ҳақида тезкор маълумот олинган.
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 53 ёшли аёл 3 нафар – 31, 23 ва 18 ёшли қизларни Таиландга жўнатмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Аёлнинг Таиланддаги 53 ёшли таниши қизларни кутиб олиб, иш билан таъминлаши эвазига 5 минг АҚШ доллари юбориши ва 3 ой мобайнида фоҳишалик қилиб, пул ишлаб бериши шарти билан келишиб олингани маълум бўлган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда қамоққа олинган.
Тасодифий хабарлар
Франция Россияга тегишли айтилаётган танкерни қўйиб юбормоқчи
Украинадаги урушда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони очиқланди
2020 йилда ЙТҲларда қанча одам вафот этгани маълум қилинди
Наманганда катта ўзгаришлар бўлди
Путин зилзиладан кейин Туркия ва Сурияга ёрдам таклиф қилди