Шу йилнинг 21 февраль куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 19 февраль кунидан 21 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, нархи 15.000.000 сўмлик 1 дона жамғарма дарвозасини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни жамғармада қоровул бўлиб ишловчи, Наманган шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган деб, хабар беради Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада 100 дан ортиқ боланинг заҳарланиши ортидан МЧЖ раҳбари қамалди
«Манчестер Сити» Мессининг тақдимот маросимига тайёрланмоқда
Хитойда робот от яратилди
“iPhone 13” эгалари пушти экрандан шикоят қилишмоқда
Алиев ва Эрдўған арманлардан озод қилинган Фузулида янги халқаро аэропортни очиб берди