Хитойда ҳукумат ва партия амалдорларига тушлик пайтида турли хил ноз-неъматлар истеъмол қилиш, сигарет чекиш ва спиртли ичимликлар ичиш тақиқланди. Бу бўйича Хитой Коммунистик партия Марказий қўмитаси ва Давлат кенгашининг қатъий тежамкорлик ва исрофгарчиликка қарши кураш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат 63 моддадан иборат бўлиб, “расмий меъёрларга қатъий риоя қилиш” ва “маблағларнинг сарфланиши устидан назорат тизимини жорий этиш”га чақиради.
Масалан, 20 модда мансабдор шахсларга белгиланган лимитдан ортиқ “қимматбаҳо ўйин-кулги ва совғалар, қимматли қоғозлар, тўлов ваучерлари”ни олиш, шунингдек, хорижда қимор ўйинларида иштирок этишни тақиқлайди.
“Хорижга чиқиш чоғида давлат маблағлари муассаса ёки давлат корхоналари ўртасида совға алмашиш, бир-бирини кўнглини олиш учун ишлатилмаслиги керак”, дейилади ҳужжатда.
Мамлакат ичидаги хизмат сафари чоғида мансабдор шахсларга аэропортлар ва вокзалларда “кутиб олиш тадбирларини ташкил этиш”, шунингдек, “ҳудудларга посилкаларни кутиб олиш ва етказиб бериш” тақиқланади. Бундай саёҳатларда ҳамроҳлик қилувчилар сони бир киши билан чекланган.
“Ташриф гуруҳлари транспорт, овқатланиш ва тураржойни белгиланган меъёрлар асосида ташкил этиши шарт. Фуқаро авиациясининг, шунингдек, хусусий, корпоратив ва хорижий авиакомпанияларнинг чартер рейсларидан қоидаларни бузган ҳолда фойдаланиш, нормадан ортиқ тураржой ва транспорт билан таъминлаш, борадиган мамлакатлар ёки ҳудудлар сонини кўпайтириш, хизмат сафари йўналишини ёки кунлар сонини рухсатсиз ўзгартириш тақиқланади”, дейилади резолюцияда.
“Синьхуа” ахборот агентлигининг қайд этишича, ҳужжат амалдорларни “меҳнаткашлик ва тежамкорликда қаттиққўл бўлишга” чақиради, чунки “исрофгарчилик уятдир”.
2024 йил охирида “The Wall Street Journal” Хитой иқтисодиётида содир бўлаётган воқеаларни хаос деб атаганди. Нашр таъкидлашича, ортиқча қувват ва талабнинг пасайиши фонида компаниялар нархларни пасайтирмоқда, инвестицияларни кечиктирмоқда ва ходимларни ишдан бўшатишмоқда, бу эса харажатларни янада чеклайди, харидорлар эса нархлар янада тушишини кутмоқда.
Хитой Молия вазири Лан Фоань расмийларни бюджет маблағларини сарфлашда “камарларини маҳкам боғлашга” чақирди. У Пекин “асосий миллий стратегик вазифаларни бажариш учун етарли маблағни” таъминлаш ва ишлаб чиқариш секторига устувор аҳамият бериш ниятида эканини айтди.
“Солиқлар ва йиғимлар, махсус жамғарма ва давлат облигациялари билан боғлиқ сиёсат пул-кредит сиёсати, бандлик сиёсати ва саноат сиёсати билан мувофиқлаштирилган ва яқинроқ уйғунлашган ҳолда амалга оширилади”, дея аниқлик киритди Лан Фоань.
Тасодифий хабарлар
Наманганда қайнота келинини пичоқлаб, ўлдириб қўйди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган дастлабки бемор аниқланди (видео)
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди
Тошкентда 15 июль куни коронавирус аниқланган аёл вафот этди
Amerika Qo'shma Shtatlari o'lim jazosini federal darajada qaytardi