Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассиси Ира Лонгини дунё аҳолисининг учдан икки қисми COVID-19 коронавирусини юқтириши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳар бир вирус юқтирган одам уни ўртача икки ёки уч кишини зарарлаши мумкин.
Олимнинг таъкидлашича, на карантин, на зарарланган одамларни алоҳида сақлаш янги коронавирусни тўхтата олмайди. Унинг таъкидлашича, бундай чора-тадбирлар фақат инфекция тарқалишини секинлаштириши мумкин.
Маълумот учун, хитойлик шифокорлар COVID-19 коронавируси билан касалланган беморларни даволашнинг янги самарали усулини эълон қилди.
Ухань шифохонаси раҳбари Чжан Дингю журналистлар билан суҳбатда коронавирус юқтирган беморларга қон плазмасини қуйиш усули даволашда самарали эканлигини таъкидлади.
Mутахассисларнинг айтишича, пневмонияга чалинган баъзи одамларнинг плазмасида вирус билан курашишга ёрдам берадиган антикорлар топилган.
Янги коронавирус
Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.
Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 27 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания ва Бельгияда аниқланди.
Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 1 491 нафарга, у билан касалланганлар сони 65 247 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.
Янги коронавирусга Novel Coronavirus Pneumonia (NCP) номи берилди. У бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.
Шаҳноза Тўрамуротова
Тасодифий хабарлар
Умуртқалараро диск чурраси: Касалликни операциясиз даволаш мумкинми?
АҚШ Ўзбекистонни коронавирус тарқалиш даражаси номаълум давлатлар қаторига киритди
Янги ҳижрий йил 19 августдан бошланиши кутилмоқда
Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди (ФОТО)
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш холати тўсаддан ошиб кетди!