Қозоғистонга Марказий Осиёдаги энг қудратли, ишлаш қуввати тахминан 2 экзафлопсни (компьютер тезлигини ўлчовчи бирлик) ташкил этувчи суперкомпютер олиб келинди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, ушбу суперкомпьютер Марказий Осиё минтақасида тарихда биринчи бўлиб ишга туширилган суперкомпьютер кластери ҳисобланади. Кластер махсус сунъий интеллект ва юқори самарали ҳисоблаш вазифалари учун ишлаб чиқилган энг замонавий NVIDIA H200 график чипларида йиғилган.
Суперкомпютер Tier III даражадаги ишончлиликка эга вазирликнинг янги маълумотлар марказида ўрнатилади ва ишга туширилади. Суперкомпьютер ресурслари ҳаммага очиқ бўлади. Улардан нейрон тармоқларни ўқитиш учун қувватга муҳтож стартаплар, фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борувчи университетлар, илмий марказлар ҳамда сунъий интеллектни бизнес жараёнларига олиб кираётган компаниялар фойдаланиши мумкин бўлади.
Вазирлик хабарида ушбу суперкомпьютер етказиб берилиши Қозоғистонда юқори самарали ҳисоблаш экотизимини ривожлантиришга йўл очгани ва Қозоғистон илк бор юқори технологияли ускуналарни божхона божлари ва қўшилган қиймат солиғисиз олиб кириш механизмини йўлга қўйилгани қўшимча қилинган.
Тасодифий хабарлар
Ҳусанов “Манчестер Сити” асосий таркибига қайтди
Илон Маскнинг Twitter хариди бекор қилинди
Эрдўған Туркия конституциясига ЛГБТга қарши моддаларни киритишнинг имкони бўлмаётганини айтди
Каримовлар оиласидаги можаролар: Марям Тилляева оила сирини очди
Икки хонанда судлашмайдиган бўлди