Жиззахда фоторадарга тушиб қолмаслик мақсадида автомобиль рақамини яширган ҳайдовчилар аниқланди. Бу ҳақда ЙҲХББ мабуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 7 январь куни Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган “Манас-14” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходимлари томонидан ушбу маскандан ҳаракатланиб ўтаётган давлат рақам белгиси устига “Груз-200” ёзуви ёзилган қоғозни ёпиштириб олган Cobalt автомобили тўхтатилган.
Ҳайдовчи автомобилда инсон жасадини айрим сабабларга кўра олиб кетаётганини айтган. Холислар иштирокида автомобиль салони ва юкхонаси текширилганда, ҳайдовчининг сўзлари ёлғон экани, ҳайдовчи йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадида ана шундай ёлғонни ўйлаб топгани маълум бўлган.

Шунингдек, орқа ва олд давлат рақам белгиси лой билан беркитиб олинган Epica автомобили тўхтатилганда, унинг ҳайдовчиси ҳам худди Cobalt ҳайдовчиси каби йўллардаги фоторадарларга тушиб қолмаслик, тезликни меъёридан ошириб транспорт воситасини бошқариш мақсадини кўзлагани маълум бўлган.
Ҳар иккала автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси, 7.15-бандида (транспорт воситасида рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари кўринишини чеклайдиган, тўғри аниқланишига халақит берадиган ҳар хил буюмлар ўрнатилган ва қопламалар билан қопланган бўлса) белгиланган талабларни бузганликлари бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 127-моддаси 2-қисми (давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш) тартибида маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Глобал инновацион индекс рейтингида 7 поғона кўтарилди
Президент Хоразмга жўнаб кетди
Тезкор! Сирдарёлик аёллар ўта жирканч жиноят устида қўлга олинди (ФОТО)
«Президентликка Алишер Қодир…» — Алишер Қодиров сайлов кампаниясини бошлади
Сентябрь ойида ҳам тўйларни ўтказиш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қоладими?