Жорий йилнинг 27 июнь куни Мексикада ташлаб кетилган крематорийдан (вафот этган одамларнинг жасадлари юқори ҳароратда ёқиладиган жой) 381 кишининг жасади топилди. Бу ҳақда “La Jornada” газетаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Сюидад-Хуарес шаҳридаги Гранхас Поло Гамбоа туманида жойлашган мазкур крематорий аслида дафн маросимлари агентликларига хизмат кўрсатган, аммо жасадларни ёқмаган, балки алдов йўли билан яқинларига бошқа одамларнинг кулини берган.
“Ичкаридан топилган умумий жасадлар сони 381 тага етди. Крематорий дафн агентликларига хизмат кўрсатган, аммо бу жараёнда фирибгарликка йўл қўйилган – жасадлар ёқилмаган, ўрнига бошқа одамларнинг куйдирилган қолдиқлари марҳумлар деб берилган”, дейилади вилоят прокуратурасига таяниб келтирилган хабарда.
Газетанинг ёзишича, жасадлар беш-олти хонали, оддий уйга ўхшаш бино ичида сақланган ва юзлаб жасадлар “жиноий бепарволик” оқибатида тўпланиб қолган.
Ҳозирда крематорий эгаси ва унинг бир ходими қўлга олинган. Улар инсон қолдиқларига нисбатан нотўғри муносабат, санитария қоидаларини бузиш, рухсатсиз дафн ва фирибгарлик моддалари бўйича айбланмоқда.
Тергов органлари ҳозирда ушбу крематорий билан ҳамкорлик қилган дафн агентликларининг фаолиятини текширмоқда.
Маълумот учун, крематорий – бу махсус бино ёки иншоот бўлиб, у ерда вафот этган одамларнинг жасадлари юқори ҳароратда ёқилади, яъни куйдирилади. Бу жараёнга кремация дейилади.
Крематорий одатда махсус печ (кремацион печ), кутиш ва хайрлашув заллари, кулни сақлаш ва топшириш жойларидан иборат бўлади.
Тасодифий хабарлар
«Ўзгидромет» навбатдаги шошилинч баёнот билан чиқди
Меҳнат вазири меҳнат ҳуқуқини билмайдиган ходимлар ҳақида гапирди
Косонсойда ўқитувчилар бетон қуйишда ишлатилгани тасдиқланди. Туман ҳокими бу ҳолат ОАВда чиқишини «пашшадан фил ясаш» деб атаганди
Наманганда икки йигитни дўппослаган қизга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тўхтатилди
Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш тизимини танқид қилди