Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги “Тажен” (“Довут ота”) назорат-ўтказиш пункти орқали жисмоний шахслар, енгил автомобиллар, автобуслар ҳамда 3,5 тоннагача юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитасига таяниб, “Казинформ” хабар берди.
“Бу қарор фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, назорат пунктида олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишларини тезлаштириш мақсадида қабул қилинди”, дейилади қўмита баёнотида.
Ҳозирда пункт ҳудудида металл конструкцияларни ўрнатиш, муҳандислик тармоқларини ётқизиш ва биноларни капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг майидан августигача “ҚазАвтоЖол” компанияси “Тажен” (Қозоғистон) ва “Довут ота” (Ўзбекистон) назорат пунктлари ўртасидаги нейтрал ҳудудда автомобиль йўлини қуради. Худди шундай ишлар Ўзбекистон томонидан ҳам амалга оширилиши режалаштирилган.
Қурилиш ишлари давом этаётганлиги сабабли Қозоғистон расмий равишда Ўзбекистон томонига чегара кесиб ўтишдаги чекловларни яна 4 ойга – 2025 йил 1 сентябргача узайтириш таклифи билан мурожаат қилган. Ўзбекистон бу ташаббусни қўллаб-қувватлаган.
“Фуқаролардан сафар ва йўналишларини режалаштиришда ушбу маълумотни инобатга олишларини сўраймиз”, дейилади қўмита баёнотида.
Тасодифий хабарлар
Фалокатга сабаб эҳтиётсизликми ёхуд қоидабузарлик: Наманганда ҳайдовчи бир аёлнинг умрига зомин бўлди
Корея Республикаси ўзбекистонликларнинг мамлакатга киришини чеклаши мумкин
у уруш узоқ давом этади – Макрон
Ўзбекистонда Покистондан келган тиланчилар кўпайгани маълум қилинди
6 апрелдан «ўзини яккалаш» ҳаёт тарзи мажбурий равишда жорий этилади