Жамиятимиз ҳаётида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш фуқаролик жамиятига асосланган демократик давлатимизнинг тамойилларидан биридир.
Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида ёшларнинг иштирокини янада фаоллаштириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, билимлари ва масъулиятини мунтазам ошириб бориш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, “Судлар тўғрисида”ги, “Сайлов кодекси” ва бошқа қонунлар мазмун моҳиятини ёшларга тушунтириш мақсадида Наманган вилоят маъмурий суди ташаббуси билан Намаган Юридик теҳникумида ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Наманган вилоят маъмурий суди судьялари О.Турдиев, А.Нарзуллаев, Қ.Таджиматов ва О.Зиёвиддиновлар иштирок этишди.
Тадбирда 2019 йилнинг 25 июнида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланган. Мазкур кодекс бир қанча янгиликларни ўз ичига олган. Мисол учун, илгари мазкур сайловларни ўтказиш тартиби алоҳида-алоҳида норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар билан тартибга солинган эди. Эндиликда битта Сайлов кодекси Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шундандан сўнг,Қ.Таджиматов мазкур кодексда кўзда тутилган бошқа янгиликларни, кодекс мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан маъруза қилиб, сайловда эркин ва яширин овоз берилиши, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасини назорат қилишга йўл қўйилмаслиги, шунингдек, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилиши таъкидлаб ўтди.
Мамлакатимизда фуқаролар, юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг суд йўли билан ҳар томонлама ва тўла ҳимоя қилинишини таъминлаш, суд соҳасига ахборот коммуникацион технологияларни кенг жорий қилиш, суд мажлисларининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва шу йўл билан фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, 2021 йил 28 июль куни “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг янгидан қабул қилингани бўйича О.Зиявиддиновнинг маърузаси тингланди.
Тасодифий хабарлар
Google вa Appleга қарши катта суд кетмоқда
Шавкат Мирзиёев: "Яшил” ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш зарур"
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш холати тўсаддан ошиб кетди!
Пўлат Бобожонов: “Қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш жойларида 2715 нафар фуқаро овоз берди”
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 14 фоизли кредитлар ажратилади