Арманистон Туркия билан ҳеч қандай шартларсиз муносабатларни нормаллаштиришга ва чегарани очишга тайёр. Бу ҳақда парламент йиғилишида вице-спикер Акоп Аршакян маълум қилди.
“Бизнинг позициямиз ўзгармади. Арманистон чегараларни очишга ва Туркия билан ҳеч қандай шартларсиз муносабатларни нормаллаштиришга киришишга тайёр. Бу Арманистон ва арман халқи манфаатларидан келиб чиқади”, деган Аршакян.
Жорий йилнинг 14 январь куни Москвада Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко воситачилигида муносабатларни нормаллаштириш бўйича Арманистон ва Туркия махсус вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди. Улар муштарак томонларни аниқлаш мақсадида конструктив ва сиёсатдан ҳоли тарзда мулоқот қилишга келишиб олди.
Маълумот ўрнида, 1993 йилда Туркия бир томонлама равишда Арманистон билан ҳаво ва қуруқлик чегараларини ёпди. Ҳаво чегараси 1995 йилда халқаро ҳамжамият босими остида очилган. 2008 йилда Арманистон-Туркия муносабатларини нормаллаштиришнинг янги босқичи бошланди. 2009 йил 10 октябрда Цюрихда икки давлат Ташқи ишлар вазирлари “Арманистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида”ги ва “Арманистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш тўғрисида”ги баённомаларни имзолади.
2018 йил 1 март куни Арманистон протоколлар бекор қилинганини эълон қилди. Арманистон ва Туркия 2021 йилда келишув масалалари бўйича махсус вакилларни тайинлади. Туркиянинг АҚШдаги собиқ элчиси Сердар Қилич Анқаранинг махсус вакили бўлди, Еревандан эса парламент раиси ўринбосари Рубен Рубинян махсус вакил бўлди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор ким билан мулоқот қилганини кўрсатувчи мобил илова жорий этилади
«Ўзбекистонда бизнесларим жуда ҳам кўп». Озодбек Назарбеков шахсий бизнеслари ҳақида гапириб берди
Россияда оммавий муштлашувларда қатнашган мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилади
Наманганда вояга етмаган қизни зўрлаганликда гумонланган шахс қидирувга берилди
Даҳшат! “Жиззах-Қўқон” йўлига ташлаб кетилган бир кунлик чақалоқ ҳалок бўлди