Сўнгги йилларда Ер тез айланишни бошлагани сабаб 2028 йил бир сонияга қисқариши мумкин. Бу ҳақда Бутунроссия физика-техника ва радиотехника ўлчовлари илмий-тадқиқот институтининг вақт ва частоталарни чуқур ўрганиш ҳамда ўлчаш бўлими бош илмий ходими Виталия Пальчиковга таяниб «РИА Новости» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Ер айланишининг аномал тезлигини амалдаги ўлчов тизимлари билан шундай мувофиқлаштириш керакки, кейинги йилнинг бошланиши навбатдаги айланиш бошига тўғри келиши керак. «Олимларнинг прогнозларига кўра, ортиқча бир сония 2028 йилда пайдо бўлади», — дейди Пальчиков. Унинг айтишича, Ернинг айланиш тезлигига ядро инерциясининг ўзгариши таъсир қилган бўлиши мумкин.
Олимнинг таъкидлашича, олдинлари Ернинг айланиш тезлиги жуда секин бўлган. Уни қоплаш учун 1970 йилларда қўшимча 37 сония қўшишга тўғри келган.
Январь охирида Пекин университетининг икки олими — У Ян ва Сяодун Сун Nature Geoscience журналида мақола чиқарганди. Унда айтилишича, Ернинг ички ядроси секин айланишни бошлаган, шунингдек, ҳаракат йўналиши ҳам ўзгарган. Бундай омиллар таъсирида куннинг узоқлиги йил давомида миллисония улушида ўзгаради.
Тадқиқот асосини зилзилалар оқибатида ҳосил бўлган сейсмик тўлқинлар таҳлили ташкил этган. Олимлар 1960 йилдан бошлаб тўлқинлар траекторияларини ўрганиб чиққан ва 2009—2020 йиллар оралиғида ички ядронинг айланишини тўхтаганини аниқлаган. Шу даврда унинг йўналиши ўзгарган бўлиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Зангиотада «иккинчи» гуруҳ қўлга олинди
ИИВ ЙҲХ бош бошқармаси «Суд орқа эшикка парда ўрнатишни қонуний деб топди» хабарини асоссиз деб ҳисобламоқда
Telegram’да реклама: Дуров кутилган янгиликни эълон қилди
Ҳокимлар ҳудудларнинг беги эмас, халқнинг ёлланма ишчиси — Русланбек Давлетов
Мирзиёев келаси ҳафта Россияга боради. Ташриф сабаби тушунтирилди