АҚШнинг янги давлат харажатлари тўғрисидаги қонунида назарда тутилган тартиб бўйича мамлакатга борувчилар 250 доллар миқдоридаги қўшимча виза тўлови амалга ошириши мумкин. Бу эса туристлар оқимини сезиларли даражада камайтириши кутилмоқда. Бу ҳақда “Axios” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, визаларни расмийлаштириш харажатларининг ошиши айниқса йирик халқаро тадбирлар – 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ва 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинлари олдидан АҚШга саёҳат қилувчилар сонига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
АҚШ Туроператорлари ассоциацияси раҳбари Жефф Фриманнинг айтишича, ҳукуматнинг бу қарори “туристлардан уларнинг АҚШ ичида сарфлаб, маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган пулларини тортиб олишга уринишдек” кўринади. Унинг сўзларига кўра, кўплаб саёҳатчилар виза билан боғлиқ шароитлар қулайроқ бўлган бошқа мамлакатларни танлаши мумкин.
Ассоциация маълумотларига кўра, АҚШга бораётган хорижий туристлар сони 2025 йилнинг июнь ойида 5 фоизга, йилнинг дастлабки олти ойида эса 2024 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 3 фоизга камайган.
Маълум бўлишича, янги 250 долларлик йиғим ҳозирда мавжуд 185 долларлик визани расмийлаштириш тўловини бекор қилмайди. АҚШ Давлат департаменти прогнозига кўра, 2025 йилдан 2034 йилгача 120 миллиондан ортиқ виза берилади ва бу давлат бюджетига қарийб 29 миллиард доллар тушум келтиради.
Тасодифий хабарлар
Ижтимоий тармоқларда “Қаршида стоянкада ҳайдовчининг тоби қочди” юзасидан муносабат
Эртага юртимизда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Қозоғистонда масжидда портлаш содир бўлди. Оқибатда 3 киши ҳалок бўлди
Шавкат Мирзиёев Англияга боради
Наркотик моддасини супурги орасига яшириб, Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс ушланди