Ўзбекистонда ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг 21,7 миллион нафари меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқароларни ташкил этади. Бу мамлакат умумий аҳолисининг 55,7 фоизини ташкил этади.
Статистик маълумотларга кўра, аҳолининг ёш таркиби уч асосий тоифага бўлинган. Жумладан, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик аҳоли сони 12,5 миллион нафарни ташкил этиб, бу мамлакат умумий аҳолисининг 32 фоизига тенг. Меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли эса 21,7 миллион нафар бўлиб, уларнинг улуши 55,7 фоизни ташкил қилган. Меҳнатга лаёқатли ёшдан катта фуқаролар сони 4,8 миллион нафарни, жами аҳолининг эса 12,3 фоизини ташкил этган.
Мутахассисларнинг қайд этишича, мазкур кўрсаткичлар мамлакат аҳолисининг асосий қисмини меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар ташкил этаётганини кўрсатади.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти судига раис тайинланди
«АNAMED» диагностика маркази директори «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
Saida Mirziyoyeva aholini eng ko‘p tashvishga solayotgan 5 ta muammoni sanab o‘tdi
Навоийда 4 қаватли савдо мажмуасида ёнғин юз берди
Ўзбекистон ҳамма жойда шарманда бўлиб ётибди – Норбоева