2024 йилда АҚШ Ўзбекистон фуқаролари томонидан топширилган B1/B2 тоифасидаги виза аризаларининг 64,41 фоизини рад этган. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.
Ўтган йилда Қўшма Штатлар Ўзбекистон фуқаролари томонидан топширилган B1, яъни тадбиркорлик визаси ҳамда B2 – саёҳат визалари аризаларининг 64,41 фоизини рад этган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 4,85 фоизга юқори. Ўшанда рад этиш даражаси 59,56 фоизни ташкил этган.
Шунингдек, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
- Туркманистон – 58,80 фоиз;
- Қозоғистон – 46,29 фоиз;
- Тожикистон – 45,24 фоиз;
- Қирғизистон – 39,14 фоиз.
Визани рад этишнинг юқори даражаси Арманистонда (59,46 фоиз), Канадада (56,35 фоиз) ва Эронда (55,54 фоиз) ҳам қайд этилган. Пастроқ кўрсаткичлар эса Францияда (8,50 фоиз), Германияда (10,02 фоиз), Японияда (5,76 фоиз) ва айниқса БААда – атиги 1,46 фоиз даражасида кузатилган.
Дунё бўйича энг кўп аризаси рад этилган давлатлар қаторида Лаос (82,84 фоиз), Сомали (77 фоиз) ва Мавритания (70,07 фоиз) бор.
МДҲ давлатлари орасида визани рад этиш даражаси Россияда 38,56 фоиз, Беларусда 28,79 фоиз, Озарбайжонда 21,46 фоиз ва Украинада 33,45 фоизни ташкил этган.
Тасодифий хабарлар
Солиқ низоларини ҳал қилиш вақти қисқаради
300 дан зиёд янги автобус йўналишлари очилади — Транспорт вазирлиги
Тошкентда қурилаётган ер-усти метроси учун Россиядан янги метро вагонлари сотиб олинди
“Эртак тўқишмасин”. Украина разведкаси Россия терактни олдиндан билганини айтди
Ўзбекистонда ёғ, гўшт ва картошка импортига берилган солиқ имтиёзи муддати узайтирилади