Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербург иқтисодий форумида Украина президенти Владимир Зеленский борасида кескин фикр билдирди.
«Менинг яҳудий дўстларим Зеленский яҳудий эмас, балки яҳудий халқи учун шармандалик эканини айтишади», деди у.
Путин Зеленский ўз ҳаракатлари билан «неонацистларни яшираётгани»ни таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Украинага ҳужуми «неонацистларга қарши кураш» сифатида иддао қилинади.
Шунингдек, иқтисодий форумда Путин тинчлик музокараларига тайёрлигини таъкидлаган. Украина томони эса, Россия босиб олинган ҳудудлардан чиқиб кетмагунча музокаралар бўлмаслигини таъкидлаб келади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда қишнинг дастлабки кунларида аномал илиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистондаги ўлим ҳолатларининг асосий сабаби маълум бўлди
Наманганда Халқ банки ходими коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб чиқди.
Тошкент ҳавоси энг ифлос шаҳар бўлди. Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди
Қабул-2019: муаммо, муаммо, муаммо...