Россия Эрон-Исроил можаросида Эрон томонига ҳарбий ёки бошқа турдаги ёрдам кўрсатиши Теҳроннинг қандай расмий сўров билан мурожаат қилишига боғлиқ бўлади. Бу ҳақда Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Коммерсанть” саволига жавобан маълум қилди.
Нашрга кўра, Песковдан Россия Эрон томонига ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, жумладан, С-300 ёки С-400 тизимларини етказиб бериш имконияти ҳақида сўралганда, у бу саволга бевосита жавоб бермаган.
“Барчаси эронлик дўстларимиз қандай масалани муҳокамага олиб чиқишига боғлиқ. Айнан бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги билан алоқалар ўрнатилади ва кескинлик кучайган фонда томонлар фикр алмашиб, Эрон томони вазият бўйича ўз нуқтаи назарини бизга етказади”, деди Песков Россиянинг Эронга, жумладан ҳарбий кўмак кўрсатиш режалари ҳақидаги саволга жавобан.
Бугун, 23 июнь куни эрталаб “Reuters”нинг юқори мартабали манбага таяниб хабар беришича, Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Россия Президенти Владимир Путинга Олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг мактубини топшириши кутилмоқда. Мазкур мактубда Эронга кўмак сўралган, бироқ қандай турдаги ёрдам ҳақида гап кетаётгани ёки ҳарбий ёрдам сўралганми, бунга аниқлик киритилмаган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 13тага етди
Ашраф Ғани Қобулни вертолёт ва машиналар тўла пул билан тарк этгани айтилмоқда
Водий вилоятларида электр энергияси узилиши ҳақидаги гаплар рад этилди
Ўзбек-қирғиз чегарасида нима бўлди? Ўқ узган ким?
Ақлли соатлар бозорида ким етакчилик қилмоқда?