Аввалроқ, “Сурхон” футбол клубининг маъмурий бошқарув офисига футбол клубининг собиқ футболчилари Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев ташриф буюргани, клуб офисида клубнинг айрим ходимлари ва мазкур футболчилар ўртасида жанжал юз бергани ҳақида хабар берилганди.
Ушбу вазият бўйича бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва масъул мутахассислари иштирокида махсус йиғилиш бўлиб ўтди.
“Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу каби салбий ҳолатларни кескин қоралайди. Мазкур шахсларнинг масъулиятсизлиги ва этика нормаларига риоя қилмаслиги ўзбек футболи имижига путур етказмоқда”, дейилади ЎФА хабарида.
Айни вақтда ушбу ҳолат тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси ҳам тайинланган.
Мазкур ҳолатга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқлик киритилгунига қадар ЎФА томонидан “Сурхон” футбол клуби бош директори Азамат Абдураҳмонов, спорт директори Абдумажид Тоиров, футболчилар Асрор Ғофуров, Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон футбол ассоциацияси барча футбол клублари раҳбариятига ўз жамоаларида қатъий интизомни сақлашни ва ҳар қандай вазиятда ҳам этика нормаларига риоя қилишни тавсия этган.
Тасодифий хабарлар
Қибрайда қулупнай майдони мажбурий бузилганини ҳокимлик тан олди. Ҳосил нега бундай увол қилингани ва бошқа саволлар очиқ қолди
"Humo" xokkey klubi o'zining yangi logotipini taqdim etdi
Буюк Британияда COVID-19га ўхшаш касаллик тарқалмоқда
ИШИД Ўзбекистонга ракета учиргани, аммо етиб келмагани маълум бўлди
Ўзбекистонда айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади