Хитой ташқарисида 2019-nCoV штаммига эга бўлган коронавирусга чалинганлар сони стабил ошмоқда, дея маълум қилган "Известия" нашрига Е.И. Марциновский номидаги Паразитология, тропик ва трансмиссив касалликлар тиббиёт институти директори Александр Лукашев.
Лукашевнинг аниқлик киритишича, ҳар куни инфекцияни юқтирганлар сони тахминан 10–15%га ортмоқда.
Шифокор сўзларига кўра, коронавируснинг иқлим шароитига қараб тарқалиши тезлигини ҳозирча таҳлил қилиб бўлмайди, чунки тегишли статистика ҳали тақдим этилмаган.
Эксперт тахминига кўра, Россия ҳудудига касаллик Тожикистон ёки Ўзбекистондан кириши мумкин.
Марказий Осиёда назорат тизими юқори эмас, миграция кўлами эса ниҳоятда улкан, деди у.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти статистик маълумотларига кўра, 25 февраль ҳолатига дунёда янги коронавирусга чалинганлар сони 80 мингдан ошган. Ҳалок бўлганларнинг умумий сони 2,7 мингдан ошиб кетган.
Сал аввал "Ўзбекистон ҳаво йўллари" коронавирус авж олганлиги туфайли 1 март санасидан бошлаб Жанубий Кореяга парвозларни тўхтатиш қарорини қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тасодифий хабарлар
«Тизим ичидан емирилган». Президент — энергетика тизимидаги коррупциялар ҳақида
Ерни Ойдан туриб суратга олган фазогир 90 ёшида авиаҳалокатда вафот этди
Konor Makgregor Nurmagomedov bilan revansh jangiga tayyorligini ma’lum qildi
Коронавирусга чалинган абитуриентлар бу йилги тест синовларига қўйилмайди!
Ўзбекистон олтин-валюта захираси 2,3 фоизга ўсди