Тошкент халқаро аэропортида 1 млрд сўмлик тақинчоқларни яширинча олиб ўтишга уринганлар тўхтатилди. Бу ҳақда “Тошкент-Аэро” хабар берди.
Қайд этилишича, Дубай-Тошкент йўналиши бўйича биргаликда учиб келган 3 нафар фуқароларни белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур фуқаролар томонидан яширилган, божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган заргарлик буюмлари борлиги фош бўлган.
Аниқланган заргарлик буюмларининг умумий оғирлиги 781 граммни, тахминий ҳисоб-китобларга кўра қиймати эса салкам 970 млн сўмни ташкил этган.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида сақловга олиниб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Одам қолдиқларидан овқат тайёрлаб еган эркак ушланди
АҚШ ва Хитой. Урушга оз қолдими?
Коронавируснинг кучи қачон пасайиши маълум бўлди
Россия жорий этилган санкциялар сони бўйича етакчи давлатга айланди
Банкларда доллар курси яна янги рекорд ўрнатди