Сурхондарё вилоятининг Денов туманида опа-укалар келини ва унинг онасини ўлдириш учун киллер ёллашди. Бу ҳақда “Xabar.uz” сайти вилоят телеканалига таяниб хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, опа-укалар муқаддам судланган ва жазони ўтаб чиққан фуқарони бу ишга жалб этишга ҳаракат қилишган ва “иш” битгандан сўнг 3 миллион сўм беришни ваъда қилганлар.
Аммо “киллер” ўз вақтида бу ҳақда ИИБ ходимларига маълум қилган. Натижада саҳналаштирилган “қотиллик”дан сўнг, асл айбдорлар ушланди. Ҳозирда, уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Тасодифий хабарлар
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси пичоқлаб кетилди
Марғилонда 19 нафар ҳайдовчи қамоққа олинди
Андижонда АГҚШдаги портлаш тафсилотлари маълум қилинди
Ҳашаротларга қарши дори сотаётган сохта СЭС ходимлари ушланди
Ҳасанбой Дўстматов жаҳон чемпионати билан хайрлашди