Ўзгидромет эртага, 24 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Биласизми? Бола парвариш бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш муддати тугайдиганлар учун маълум муддатга узайтирилган
Наманганда мактаб биносининг фаоллар хонасида ёнғин содир бўлди
O‘zbekiston termasi Turkiya, Kataloniya terma jamoalariga qarshi maydonga tushadi
Самарқанддаги «Мароқанд» тўйхонасида 30 кишидан ортиқ тўй ўтказилди. Тўйхона карантинга ёпилган
Қашқадарёда шифокорлар калтакланди. Аёл киши ҳам аяб ўтирилмади