Россия мусулмонлари диний бошқармаси уламолар кенгаши кўпхотинликка рухсат берувчи фатвони қайтариб олди. Бу ҳақда кенгаш раиси Шамил Аляутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур қарор Бош прокуратуранинг чақириғи ва Россия жамоатчилигининг муносабати билан қабул қилинган.
“Россия Бош прокуратураси “Россия мусулмон ҳамжамиятида кўпхотинлилик масаласи” фатвосини бекор қилишга чақиргани ҳақидаги ОАВда пайдо бўлган маълумот ва Россия жамоатчилиги томонидан билдирилган муносабат сабабли Мусулмонлар диний бошқармаси уламолар кенгаши мазкур фатвони қайтариб олмоқда. Бу Аллоҳнинг иродаси, шу боис Россия мусулмонлари диний бошқармаси бу масалада мунозарага киришишни маъқул кўрмайди”, дейилади расмий муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 декабрь куни Россия мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши фатво эълон қилганди. Унга кўра, Россияда мусулмон эркаклар ўз аёлларига нисбатан адолатли ва тенг муносабатда бўлиш шарти билан 4 тагача шаръий никоҳ тузишига рухсат берилганди. Ушбу шартлар бажарилмаса, эркакка бир нечта хотин олишга рухсат берилмайди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик ёрдам юки жўнатди
Қодиров Украинадаги уруш охиригача олиб борилиши кераклигини айтди
Польша Украианага НАТО кучларини киритишни таклиф қилди
Наманганда 23 яшар аёлнинг жинояти иссиқ из орқали фош этилди
Эртадан Ўзбекистонда оммавий тадбирларда чекловлар кучга киради