Шу йилнинг 23 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда бошқа раҳбарлар мактабларга бориб, дарс бериш тартибини жорий этиш топширилганди.



Наманган муҳандислик-қурилиш институтида менежмент кафедрасида шаҳар ҳокими Абдуразаков Шавкат Шокиржанович мустақиллик дарсини 1 курс талабаларига қизиқарли тарзда ўтказди.
Сўнгги вақтларда танқидлар остида қолган икки вилоят ҳокими ушбу ташаббусни бошлаб беришгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев Фарғона шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирларда иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаган ҳамда мустақиллик дарсини ўтган.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев ҳам Косон туманидаги 62-мактабда ўтказилган тадбирда қатнашиб, ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади ва мактаб таълимининг инсон ҳаёти давомидаги ўрни ҳақида ҳам ўз кечинмаларини сўзлаб берган.
Вилоят ҳокими ўқувчиларга мустақиллик дарси ҳам ўтди.
Тасодифий хабарлар
Умрага юбориш билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келган турфирмаларга чора кўрилди
Олий суд Фарҳод Манноповни операция қилган шифокор нега оқланганини изоҳлади
Коронавирус чекинишни бошлади
Олти ойда энг кўп қайси ёшдаги хотин-қизлар оила қургани маълум бўлди
Жаҳонгир Ҳотамов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди