Миришкор тумани Помуқ шаҳарчаси «Янгиқишлоқ» маҳалласида яшовчи фуқаро 1995 йилда туғилган А.Д. қасддан танишини ўлдиришга уринди ва унга пичоқ билан бир неча маротаба жиддий жароҳат етказди. Бу ҳақда «Nasafnews»га блогер Азизбек Яздурдиев маълум қилди.
Маълумотга кўра, воқеа жорий йилнинг 3 октябрь куни содир бўлган. 1995 йилда туғилган эркак А.Д. ўзининг узоқ қариндоши 1990 йилда туғилган Ў.О. ни чайласига чақирган.
Икки эркак ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, бу жанжалга айланган. Оқибатда А.Д. Ў.О.га пичоқ билан оғир тан жароҳати етказган.
У оғир яраланиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноятчи терговга қадар эҳтиёт чора сифатида қамоққа олинган
Тасодифий хабарлар
«Толибон» вакиллари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди
Кореяга кета олмаётганлар масаласида расмий изоҳ берилди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
+18. Самарқандда фалокат: икки эркак воқеа жойида ҳалок бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ: Коронавирусдан тузалган 7 нафар ҳамюртимиз кузатиб қўйилмоқда