Аввалроқ, Тошкент–Шаржа рейси билан Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон–Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўйинни томоша қилиш учун БААга кетган 100 дан ошиқ ўзбекистонликлар Шаржа аэропортида ушлаб турилаётгани хабар қилинганди. Ушбу фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.
“БААдаги турли аэропортлар орқали мамлакат ҳудудига кириб келаётган хорижликларнинг, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларининг текширувлари чўзилиб кетаётган ҳолатларни алоҳида мониторинг қилиб бормоқдамиз”, дея ёзади у.
ТИВ сўзловчисига кўра, ўзбекистонликларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилаётгани, Ўзбекистоннинг Абу-Даби шаҳридаги элчихонаси ҳамда Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси БААнинг тегишли ташкилотлари билан ушбу масалада зудлик билан музокаралар ўтказган ва вазиятни яхшилаш бўйича доимий алоқада бўлиб турибди.
БАА томони маълумотларига кўра, мамлакатда турли халқаро тадбирлар муносабати билан хавфсизлик чоралари кучайтирилгани сабабли аэропортларда текширув вақтлари чўзилиб кетмоқда.
“Ҳозирда фуқароларимизни тезлик билан текширувдан ўтказиш учун барча имкониятлар сафарбар этилган ва натижада улар мамлакат ҳудудига кириб келишни бошлаган”, дея ёзган у.
Тасодифий хабарлар
Диогу Жота аварияда ҳалок бўлди – ОАВ
«Бизга 1 сўм солиқ тўлаб, йўлларимизга 10 сўмлик зарар келтираётган фаолият керакми ўзи?»
Бировнинг ўрнига имтиҳонда кирмоқчи бўлган 11 киши ушланди
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди (видео)
“Каттаконлар”нинг компанияларини ошкор этган сайт асосчисига оид иш тугатилди