Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабнинг янги биносида ёшлар билан учрашган президент Шавкат Мирзиёев сиёсий мухолифат борасида фикр билдириб ўтди, деб хабар қилмоқда Kun.uz нашри.
Хабарга кўра, давлат раҳбари оппозицияга қарши эмаслиги, аммо у четдан кириб келишини ёқламаслигини билдирган.
"Интернетда мухолифат ҳақида гап кетяпти. Менга ҳам "Оппозиция йўқ", деб айтишади. Оппозиция нима у? У қандай фойда беради?
У шу ерда бўлиши керак. Қандай қилиб четдан келади? Бу ернинг шарт-шароити, муҳитини билмайди. Албатта, мен президент сифатида мухолифатга қарши эмасман. Лекин у ўзимизда шаклланиши керак, бунинг учун шу ерда муҳит яратилиши керак. Токи у одамларнинг муаммоларини билсин, шу ерда нон еб, шу ерда сув ичган бўлсин", – деган Мирзиёев.
Президент хориждан келадиган мухолифатга қаршилигини таъкидлади, деб ёзади нашр.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги 15 та мактабда дарслар бошланди
Фарғонада ИИБ ходимлари ўқитувчини калтаклаб, қийноққа солгани бўйича текширув бошланди
Тўрақўрғон ИЭСда юзага келган носозлик бартараф этилди. Станция тўлиқ қувватда ишламоқда
Россия босқинига учраган Киев Анқарага илтимос билан чиқди
UFC президенти: Тони билан жангнинг бекор бўлишида Ҳабибнинг айби йўқ