Европа суди матбуот хизмати россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг Европа иттифоқи санкцияларига дучор бўлган шахслар рўйхатига киритилишига норозилик билдирилган даъво аризасини қабул қилганини тасдиқлади.
Даъво аризасини кўриб чиқиш санаси ҳали белгиланмаган, дейилади ТАСС хабарида.
«Жаноб Алишер Усмоновнинг Иттифоқ (ЕИ)га қарши даъвоси 29 апрелда топширилган. Даъвогар унга қарши чеклов чораларини бекор қилишни ва суд қарори чиққунига қадар тақиқлов чораларини тўхтатиб туришни талаб қиляпти», — дейилади Европа суди матбуот хизмати хабарида.
28 февралда Алишер Усмонов бошқа россияликлар қаторида Евроиттифоқ санкциялари рўйхатига киритилганди. Шундан сўнг Усмоновнинг Европадаги барча активлари блокланиб, унинг ўзи Европа иттифоқи мамлакатлари ҳудудига кириши тақиқланган эди.
Расмий Брюсселга кўра, россиялик тадбиркорлар ва сиёсатчилар ўз хатти-ҳаракатлари билан Украинанинг ҳудудий яхлитлигига путур етказишган.
Тасодифий хабарлар
Зеленский бугун Оқ уйда ҳаммасига нуқта қўйиши мумкин
Президент камералар фақат жарима ёзиш учун ишлаётганини танқид қилди
Жиноятчиларга тергов ҳибсхонасида ўз ҳисобидан телефонда гаплашишга рухсат берилади
ДХХ муқаддас Қуръоннинг нодир нусхасини четга сотаётганларни фош қилди (видео)
Россияда «Instagram» блокланади