Конор Макгрегор - бу бренд. У Ирландиялик таниқли UFC жангчиси, доимий равишда машҳурлик ва таниқли бўлиш билан боғлиқ бўлган нарсалар устида ишламоқда. Айниқса, Конорнинг қироллардек юриши ҳақида ҳамма билади.
Шундай қилиб, у нафақат октагонда, балки матбуот анжуманида, интервьюларда, умуман, суд залидан ташқари ҳамма жойда шу юриши билан эътиборга тушган. Аслида, бу "Милиардернинг юриши" дейилади ва уни Макгрегор “ихтиро” қилганми?
Винс Макмен ҳозирда WWЕнинг асосий курашни тарғиб қилиш бўйича бош директори бўлиб, илгари у ўзи рингда жанглар ўтказган, ёрқин ва жозибали чиқишлари билан ёдда қолган. Дастлаб 90-йилларнинг охирларида, фаолиятининг энг ёрқин даврларида Винс шу тариқа юришни амалга оширганди. Фақат Макмен жанголди учрашувларига ва микрофондаги чақирувларгагина шундай борарди.
"Миллиардернинг юриши" (ва Макмен ҳақиқатан ҳам, миллиардер)ни Конор пайқаб қолган ва у ҳам октагонга худди шундай киришни бошлаган. Ва бу ҳам Макгрегорга машҳурлик келтирганлиги сабабли кўпчилик уни Конорга хос ҳаракатлар сифатида қабул қила бошлаган.
– Винсдан ташвишланмайман. Тўғри, мен бу юришни ўғирладим, лекин бу энди меники. На Винс ва на бошқаси бу борада мен билан баҳслашолмайди. Бу менинг юришим. Мен уни ўйлаб топдим ва амалга оширдим”, дейди Конор.
Бу борада Макгрегор ҳақ бўлиши мумкин. Чунки айнан унинг юқоридаги гаплари туфайли бошқалар ҳам эътиборини “Миллиардернинг юриши”га қаратиб, уни такрорлай бошлашган.
Шу тариқа “Хит парад” бошланди:
Серхио Рамос
Пол Погба
Марк Газол
Бу юришда ким ғолиблигини эса ўзингиз ҳал қилинг.
Тасодифий хабарлар
АҚШ 150 дан зиёд мамлакат учун импорт божи жорий қилди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор (рўйхат)
Қасамёдини бузган суд раиси ишдан бўшатилди
Депутатликка номзод блогер Нозим Сафарининг қўлини тишлаб олишди
Қашқадарёда ерости ёнмоқда
Ўзбекистонда аэротакси хизмати жорий этилади