Бугун, 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раиси Нажмиддин Билол Эрдўған бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилган.
Учрашув аввалида Билол Эрдўған Ўзбекистон етакчисига Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.

Илк бор Хива шаҳрида дунёнинг 60 дан зиёд мамлакатидан қарийб 2 минг нафар спортчи иштирокида ўтказилаётган Халқаро этноспорт фестивали қўллаб-қувватлангани ва юксак даражада ташкил этилгани учун самимий миннатдорлик билдирилган.
Суҳбатда қўшма “йўл харитаси” асосида таълим дастурларини ишлаб чиқиш, тажриба алмашиш, мутахассислар, мураббий ва ҳакамларни тайёрлаш, ёшларни этноспортга кенг жалб қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Тасодифий хабарлар
Бугун Наманганда 13 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар реал ҳаётда ўз аксини топмаётганини кескин танқид қилди
"Энди ошириб юборди": Комил Алламжонов тошкентлик таниқли журналистни судга берди
Ўзбекистон AРМИ-2021да кучли учликка кирди
Андижонлик «Абдуллоҳ иши». Вазир инкор этди, бошқалар индамади