Ўзбекистоннинг 2 фуқароси 5 апрель куни соат 03:00 ларда Санкт-Петербург марказидаги туну кун ишлайдиган дўконга ҳужум қилган. Босқинчилик кузатув камераларига тушиб қолган.
Улар дўконга кириб, сотувчига таҳдид қилишган, бири дўкондорни ушлаб турган бўлса, иккинчиси касса қутисидаги пулларни, сўнг дўкондаги бошқа маҳсулотларни ўмарган ва қочиб кетишган. Уларнинг қўлида тўппончага ўхшаган буюм бор эди.
Зарарнинг умумий миқдори 76 минг рубл, кассадан 24 минг рубл ўғирланган, ўмарилган маҳсулотлар миқдори 56,4 минг рублни ташкил қилган.
Ўша куни кечга томон босқинчилар ушланган. Иккаласи ҳам Ўзбекистондан Петербургга ишлаш мақсадида боргани аниқланган.
Айни пайтда жиноий иш қўзғатилган ва муҳожирлик қонунчилигини бузишга оид баённомалар расмийлаштирилган.
Тасодифий хабарлар
“Xorijdagi Namanganliklar” klubi tashkil etiladi
Судья чет элда ишлаётган кўпгина ўзбек аёлларини фоҳишага чиқарди
"Ишсизлар четда қолиб, иш билан банд бўлган фуқароларга 93 млн сўм ноқонуний берилган"
1 январдан нималар ўзгаради?
Болаларни ҳожатхонага яширган боғча раҳбарига жиноят иши очилди