Ҳукумат фармойиши билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ва уни зудлик билан бартараф қилиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.
Юзага келган ҳолатни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва бошқа идораларнинг куч ва воситалари сафарбар қилинган.
Ҳукумат комиссияси зиммасига:
- содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида батафсил ўрганиш;
- зарур куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда ҳодиса оқибатлари зудлик билан бартараф этилишини таъминлаш;
- ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига тиббий, ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш;
- келгyсида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш ва ижросини қатъий назоратга олиш;
- кунлик амалга оширилаётган ишлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш ва ўрганиш нaтижалари юзасидан тегишли хулоса тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига тақдим этиш вазифаси юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 18 декабрь куни сурункали ёғингарчилик оқибатида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида тупроқ кўчиши содир бўлди.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқлиги, воқеа гувоҳи бўлган 1975 йил туғилган қашқадарёлик Б.М. ушбу ҳолатдан қаттиқ стрессга тушгани хабари берилганди.
Энг охирги маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида уч нафар фуқаро ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ОИВга чалинганини билиб туриб, 16 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлган мактаб ўқувчисига жиноий иш очилди
Рамзан Қодировнинг аҳволи ёмонлашди: у коронавирусга чалинган бўлиши мумкин
Андижондаги фожиа сабаб ИИБнинг 5 ходими ишдан бўшатилди, 3 нафари қамалди, 19 нафари жазоланди
Маданият вазирлиги: Авазбек Олимов маданиятсизлик қилгани учун узр сўради
Конор америкалик рэперни дўппoслади