Бухоро вилояти Ғиждувон тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки пул ясаб муомалага чиқариш билан боғлиқ жиноят фош қилинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, Ғиждувон туманининг Шарқ маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғилган С.А., Навоий вилояти Қизилтепа тумани Маликобод маҳалласида яшовчи 2003 йилда туғилган Ш.Б., қўшни маҳалланинг Ф.Хўжаев кўчасида яшовчи 2004 йилда туғилган Д.А. ва 2002 йилда туғилган А.Д. лар олдиндан жиноий тил бириктириб Ўзбекистон валютасини сохталаштиришни режалаштиришган.
Улар жорий йилнинг 19 июнь кунидан 26 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, Бухоро шаҳри А.Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги вақтинчалик ижарага олган хонадонида «Epson L-3100» русумли рангли принтер ёрдамида 100 минг сўмлик пул купюраларини келгусида ўтказиш мақсадида кўпайтириш йўли билан ясаб, қалбаки пулларни савдо дўконлари ва фуқароларга ўтказиб келган. Тезкор тадбирда улар ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан ушбу жиноий гуруҳнинг 4 нафар аъзоларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Андижонда сартарошхоналар ва таксилар фаолиятига рухсат берилди
Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани бош имоми вафот этди
15 нафар бола вафот этгани айтилмоқда: “Док-1 Макс” таблетка ва сиропи билан боғлиқ вазият ўрганилмоқда
ДХХ Фарғонада экстремизм тарафдорлари фаолиятига чек қўйди
Электрон сигареталар умрингизни камида ўн икки йилга қисқартиради