Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 24 сентябрь куни самарқандлик сайловчилар билан учрашиш учун ушбу вилоятга жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Айни дақиқаларда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг самарқандлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтмоқда. Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов ушбу учрашувда модераторлик қиляпти.
Президент сайловчилар билан учрашувда партиялардан кўрсатилган бошқа номзодлар ҳам ўз сўзини айтаётганини таъкидлаган.
“Вақт – ҳакам. 5 йил қандай тез ўтиб кетди. Менинг юрагимда ҳали кўп-кўп армонларим бор. Халқимизнинг эртанги кунини ўйлайман. Мана сайловда партиялардан кўрсатилган 5 та номзод бор, улар ҳам ўз сўзини айтяпти”, дейди Мирзиёев.
Ушбу номзод, шунингдек, сайловчилар билан учрашувга тайёргарлик кўришда тунги соат 2-3 гача маъруза матнини ёзганини таъкидлаган.
“Самарқанднинг муаммоларини мен биламан. Маърузамни тунги 2-3 гача ёздим. Кеча кечқурун Турдимовга ҳам қўнғироқ қилдим. Самарқандда нимани ўзгартириш керак, Оқдарёда нима қилиш керак, Иштихонда нима бўлиши керак? Буларни таҳлил қилиб келдим. Мен маърузани қисқа қилиб, кўпроқ сизлар билан мулоқот қилмоқчиман”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот ўрнида, Шавкат Мирзиёев шу вақтга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сайловчилар билан учрашди.
Тасодифий хабарлар
Баҳона тайёр. Ўзбекистон терма жамоасида кулгили муаммо юзага келди
“Андижоннефть” компаниясида йирик миқдордаги ўғирлик ҳолатлари содир бўлгани аниқланди
Наманган туманида “Дрон” учириш ҳолати аниқланди.
Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида коронавирусга чалинганлар аниқланди, 33 беморнинг аҳволи оғир
Prezident o‘qituvchilarni mukofotladi (Farg‘ona, Andijon, Namangan viloyatlari)