Қашқадарё вилоятида ижтимоий тармоқлар орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар давомида икки нафар фуқаронинг қонунга хилоф фаолияти аниқланган.
Тезкор тадбирлар жараёнида мазкур шахслар Telegram’да махсус канал-бот ташкил этиб, шу орқали гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланиб келгани маълум бўлган. Улардан олинган ашёвий далиллар сифатида яшаш хонадонидан 7,9 грамм “марихуана” ҳамда 22,79 грамм “мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 273-моддасига (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Жиноят иши терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Тасодифий хабарлар
Янги йилнинг илк кунида 1448 нафар чақалоқ дунёга келди
Сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида видео юборганлар рағбатлантирилади
Наманганда “Дрон” олди-сотдиси амалга ошмай қолди
Иккита электр станцияси қурилади
Ўзбекистонга олиб келинган “сovid-19”га қарши вакциналар бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиохабарларга муносабат