Бир муддат аввал Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани Бобур кўчасидан И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи ва Содиқ Толипов кўчасига чиқиш ва тушишига имкон берувчи йўл ўтказгични қайта қуриш объектида узунлиги 42 метрлик 5 дона балкалар қулаб тушгани айтилган эди.
Расмийларнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат бюджетга 2 млрд 760 млн сўмлик зарар етказган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Транспорт прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар мансабдор шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги икки ўтказиш пункти ёпилмоқда
Ўзбекистонда бу йилги тест синовлари ҳам стадион ва хиёбонларда ўтказилиши мумкин
Вояга етмаганлар билан никоҳ учун жарималар кескин оширилиши мумкин
Хитойда «рақамли прокурор» яратилди
Маслаҳат: Эски кредитни ёпиш учун ҳеч қачон янги кредит олманг!