25 ёшли ходим ювиш учун қолдирилган мижознинг “Gentra” автомашинасини олиб қочди. Уни ушлаш учун машина ойнаси синдиришга тўғри келди.
Самарқандда автомашина ювиш шохобчаси ходими мижознинг автомобилини олиб қочди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.
30 октябрь куни соат 17:30 да 21 ёшли Д.Э. Самарқанд шаҳар Кимёгарлар қўрғони Сайқал кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шохобчасига келиб, ўзининг “Gentra” автомашинасини ювдириш учун 25 ёшли ходим Ш.А.га қолдирган.
Бундан фойдаланган Ш.А. автомашинани ўт олдириб, уни номаълум томонга олиб қочиб кетган.
У машинани бошқариб кетаётган вақтида аниқланиб, мажбурий тартибда тўхтатилган. Шунга қарамасдан Ш.А. ИИО ФМБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган. Натижада уни ушлаш мақсадида автомашина эшиги ойнаси синдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.А.га нисбатан Ўзбекистон ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ш.А. айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. У 10 йилгача қамалиши мумкин. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда автомашина ювиш шохобчасига ишга кирмоқчи бўлганлар тўғрисидаги маълумотларни текшириш кучайтирилиши хабар қилинган эди.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада эркак бир ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди
ЖССТ COVID-19’га чалиниш ҳолатлари камайганини маълум қилди
Беларусдаги ҳибсхонада ўзбекистонлик аёлнинг кўзи ёриди
Наманганда Халқ банки ходими коронавирусга чалингани ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб чиқди.
+78. Кеча Наманган ва Тошкентда аҳоли орасида коронавирус аниқланди