Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан бугун, 19 май куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Шунингдек, кун тартибидан мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Ўзбекистон етакчиси 21 май куни Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида ҳам иштирок этади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ янги боғча ташкил этилиб, боғча ходимларини ойлик маошлари оширилади
MediaTec бир мунча вақтдан бери яқинлашиб келаётган Wi-Fi 7 стандарти устида ишлаётганини айтди.
Германиядаги боғдан Америка бомбаси топилди
Марҳумга нисбатан ёзилган жарима бекор қилинди — ЙҲХББ
Японияда бир бош узум 11 минг долларга сотилди