Forbes Uzbekistan ўз фаолиятини тўхтатди. Spot’нинг маълум қилишича, сайт ва унинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари август охирларида янгиланишдан тўхтаган, сентябрда эса штат тарқатиб юборилган.
Маълумотларга кўра, Forbes Uzbekistan таҳририяти ўз ҳамкорларини сентябрь бошида электрон ва босма нашрлари иши музлатилгани тўғрисида хабардор қилган. Бироқ ҳозирча бу борада расмий маълумот йўқ.
Forbes Kazakhstan нашрига эгалик қилувчи қозоқ бизнесмени Арманжан Байтасовга тегишли компания Ўзбекистондаги фаолиятини қайта тиклаши мумкин, чунки мазкур ҳуқуқ ва Forbes Uzbekistan ҳамон унга тегишли.
Ўзбекистонда Forbes журнали жоп этилиши тўғрисида 2019 йилнинг декабрида маълум бўлганди. 2020 йилнинг мартида эса «Forbes.uz» электрон версияси иш бошлаган.
Арманжан Байтасовнинг сўзларига кўра, босма нашрни апрель ойида чиқариш режалаштирилган, бироқ бунга коронавирус пандемияси халақит бериб қолган. Кейинроқ нашрнинг илк сонини чоп этиш ёзга кўчирилган. Аммо Forbes Uzbekistan’нинг босма версияси ёзда ҳам чиқмади. Лойиҳанинг музлатилишига молиялаштириш масалалари сабаб бўлгани айтилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Путин билан мулоқотга тайёрман – Макрон
Тошкентда коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди. ССВ буни эълон қилмади
Ўзбекистон 2020 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини экспорт қилмайди
Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатига қуръа ташланди
Трамп коронавирус ҳақидаги ҳақиқатни яширганини тан олди