Агар Россия Президенти Владимир Путин Украина келажаги бўйича ҳақиқий музокараларга тайёр бўлмаса, Ғарб унга қарши кескин чоралар эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда америкалик сенатор, мамлакат Президенти Дональд Трампнинг яқин иттифоқчиси Линдси Грэм маълум қилди.
Бугун, 15 май куни Линдси Грэм Туркиянинг Анталия шаҳрида Европа етакчиларига Россия иқтисодиётини издан чиқаришга қаратилган санкциялар лойиҳаси ҳақида маълумот бериши кутилмоқда. Унга кўра, Владимир Путин Украина келажаги борасида музокараларга тайёрлигини кўрсатмаса, АҚШ Конгрессида ушбу санкцияларни қабул қилиш учун ҳаракат бошланади.
Грэм Туркияда йиғилган Европа Ташқи ишлар вазирлари, жумладан Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми билан учрашади. Бу ерда вазирлар НАТОнинг режалаштирилган норасмий икки кунлик учрашуви доирасида тўпланади.
Европа давлатлари Путинни сулҳ музокараларига кўндиришнинг энг самарали йўли сифатида АҚШ санкцияларига умид қилмоқда.
“Бу орқали Путин Украина раҳбари Владимир Зеленский билан тинчлик битими юзасидан келишувга мажбур бўлади”, дейилади хабарда.
Агар Путин Истанбулга бормаса, Европа етакчилари АҚШ Конгрессини Линдси Грэм томонидан илгари сурилган кескин санкциялар пакети яна ўз йўлига қайтишига ишонч ҳосил қилади. Грэм бу санкцияларни “суякни чил-чил қилувчи” деб таърифлаган.
Ғарб дипломатларининг айтишича, Трамп АҚШ Президенти сифатида бу санкцияларни очиқ қўллаб-қувватламаса ҳам, Конгрессга уларни қабул қилиш бўйича сиёсий эркинлик бериши мумкин.
Грэмнинг санкция лойиҳасига кўра, Россия нефть маҳсулотлари, газ ёки уранини сотиб оладиган давлатлардан АҚШга олиб кириладиган товарларга 500 фоизлик бож жорий этилади.
Мазкур таклиф дастлабки кўринишда қабул қилинса, у АҚШни тўғридан тўғри тариф урушига олиб кириши мумкин – айниқса Хитой ва Ҳиндистон билан. Бу икки давлат Россия энергия ресурсларининг энг йирик импортчилари ҳисобланади. Назарий жиҳатдан Испания каби айрим Европа давлатлари ҳам бу санкциялардан зарар кўриши мумкин, чунки Мадрид Россиядан суюлтирилган газ импорт қилади. Грэм санкциялар пакетидаги яна бир банд АҚШ фуқароларига Россия давлат облигацияларини сотиб олишни тақиқлайди.
Грэмнинг айтишича, у Конгрессда ушбу қонунни қабул қилиш учун етарли даражада икки партиявий овозга эга. Трамп эса Путин борасида норозилик кайфиятини билдираётган бўлса-да, Грэм таклиф қилган санкциялар пакетини расмий равишда қўллаб-қувватлаши учун қандай шароитлар кераклигини аниқ баён қилмаган.
Европа Иттифоқи ҳам Россияга қарши 17-босқич санкциялар пакетини тайёрлаган, у асосан Россиянинг “соя флоти” деб аталувчи нефть танкерларига қаратилган. Бироқ Европа дипломатларининг фикрича, фақат Грэмнинг санкциялари Россия иқтисодиётига етарлича кучли зарба бера олади ва урушдаги вазиятга таъсир кўрсатади.
Тасодифий хабарлар
Наманганда коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони 700 кишидан ошди
Наманганда юк автомобили ағдарилиб кетди
Умра сафарида эр-хотин бир хонада тунаши жоизми?
Наманганда эркак синфдошининг тўйида собиқ хотинини пичоқлаб қўйди
NAMANGANDA MO'JIZALI UY ANIQLANDI U XAQIDA BATAFSIL (video)