Наманган шаҳар “Қадамжо”, ва “Янги аср” маҳалла фуқаролар йиғинларида судьялар томонидан мазкур маҳаллалардаги ҳар бир нотинч оилани яраштириш ва оиладаги нотинчлик оқибатида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар келиб чиқишини олдини олиш ҳамда хотин-қизларга оилавий зўравонлик қилиш ҳолатларини олдини олиш чоралари мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Асосий қонунимиз бўлган Конституциямизнинг 63-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги алоҳида эътироф этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарорида судларга оилани мустаҳкамлаш, эр-хотинлар ва улар фарзандларининг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан келиб чиққан ҳолда никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни фуқаролик ишларининг энг муҳим туркумларидан бири деб ҳисоблаш ва бундай ишларни кўришга эътиборни кучайтириш мажбурияти юклатилган.
Ёш оилаларнинг ва вояга етмаган фарзандлари бўлган эр-хотинларнинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишга судларнинг алоҳида эътиборларини қаратишлари лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми республика судларининг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан келиб чиққан ҳолда оилани ҳар томонлама ҳимоялашга, болаларни Ватанга ва оилага садоқат руҳида ижтимоий тарбияга мос ҳолда, оила ва жамият олдида жавобгарлик ҳиссида тарбиялашга қаратилганлигини таъкидлайди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси талабига кўра, никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишлар судда эр ёки хотиннинг аризасига биноан даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўрилади.
Никохдан ажратиш ҳақидаги ишни кўришда суд эр-хотинни яраштириш ва оилавий вазиятни соғломлаштириш чораларини кўришга мажбур.
Эр-хотинни яраштириш чораларини кўришда суд тарафларнинг ёки улардан бирининг илтимосига ёхуд ўз ташаббусига кўра ишнинг кўрилишини бошқа вақтга қолдиришга ва эр-хотинга ярашишлари учун Оила кодексининг 40-моддасида кўрсатилган доирада, яъни олти ойгача бўлган муҳлат белгилашга ҳақли.
Суд яраштириш учун берилган муддатда, эр-хотинни яраштириш мақсадида ажрим нусхаларини улар яшайдиган ҳудуддаги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига, маҳалла фуқаролар йиғинига муҳокама қилиш ва яраштириш учун юбориши лозим.
Наманган вилояти суди никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда айнан мана шу тамойилларга асосланган ҳолда ҳамда Наманган вилояти, туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ва м.ф.й фаолларни билан ҳамкорликда иш юритмоқда.
Наманган шаҳрида бир қатор ҳуқуқий тадбирлар ўтказилди. Ажралиш арафасида турган кўплаб эр-хотинларни яраштиришга эришилган. Аммо никоҳдан ажралиш ҳолатлари камаймаган. Бу борада ҳамкорликдаги ишларимизни янада кучайтиришимиз ва асосий эътиборни оилалардаги муҳитни яхшилашга қаратишимиз лозим.
Шу билан бирга эр-хотинларларга никоҳ шартномасини тузишларини юзасидан маслаҳатлар берилди. Никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва (ёки) эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.
Мазкур шартномани тузиш орқали эр-хотин ўзининг мулкий ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлайди. Никоҳ шартномасининг тузилиши никоҳ тугатилгандан кейин ҳам собиқ эр-хотинлар ўртасидаги мулкий муносабатларни тартибга солишда муҳимдир. Яъни, шартномада мулкий муносабатларга оид қоидаларнинг батафсил акс эттирилиши кейинчалик юзага келадиган мулк билан боғлиқ низолар, келишмовчиликларни судгача, тинч йўл билан ҳал этиш имкониятини яратиб, судлашиб юришнинг олди олинади.
Охирги вақтларда жамиятимизда кўплаб аёлларни оилавий зўравонликка учраш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг 02.09.2019 йилдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунида оилавий зўравонлик деганда нафақат жисмоний зўравонликни, балки жинсий, иқтисодий руҳий ва маънавий зўравонлик ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109, 105, 104-моддаларида қасддан баданган енгил, ўртача оғирликдаги, оғир ва ўта оғир тан жароҳатлари етказганлик учун тегишли жазо чоралари белгиланганлигини. ЖКнинг 103-моддасида эса шахсни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш учун ҳам қатъий жазо чоралари белгиланганлигини, бундай ҳаракатлар шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида содир қилинмоқда.
Вилоятимизда оилавий зўравонликга учраган хотин-қизларнинг ҳисоби олиб борилмоқда. Уларга ҳуқуқни мухофаза қилиш идоралари (ИИБ) томонидан ҳимоя ордерлари берилиб, моддий, маънавий ва психологик ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Очиқ мулоқот чоғида фуқаролардан келиб тушган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абдурахмон Сафаев
Тасодифий хабарлар
“Ислом давлати”нинг янги раҳбари маълум бўлди
Ичимлик сув ҳақида миш-миш ва ҳақиқат
Намангандаги боғчада 5 яшар бола вафот этди
Путин Россиянинг мақсадини айтди
Коронавирус ҳар 16 сонияда бир беморнинг жонини олмоқда