Наманган вилоятида 21 ёшли ҳайдовчи Nexia’сида велосипедчини уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилган.
Хабарга кўра, 2020 йил 22 июль куни Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ҳудудида 1999 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлмаган Nexia’да ҳаракат бошқарувини йўқотиб йўл четида кетаётган велосипедчини уриб юборган.
Оқибатда 1988 йилда туғилган фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. У шифохонада олиб борилган муолажаларга қарамай вафот этган.
Аввалроқ 2020 йил 29 июнда Наманган вилояти Норин туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган мактаб ўқувчиси онасининг номида бўлган Damas’да уч нафар аёлни уриб юбориб улардан бирининг ўлимига сабаб бўлгани, 9 июлда 4 июль куни Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи 31 ёшли фуқаро ўз бошқарувидаги «ЗИЛ-130» автомашинасида 2 ёшли болакайни босиб кетгани, 10 июлда эса цемент ортилган Isuzu’нинг жарликка ағдарилиб кетиши оқибатида 2 киши: ҳайдовчи ва машина ичида бўлган 23 ёшли йўловчи олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган ҳақида хабарлар берилган.
Тасодифий хабарлар
«Одамлар сони 10 мингдан ошган, ярадор ҳарбийлар оғир аҳволда эди» — Нукусда намойишлар қандай тинчитилган эди?
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" компаниясини ҳам ислоҳ қилиш вақти келди" — Шавкат Мирзиёев
Газ қазиб олиш қисқаришда давом этмоқда, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳам камайишни бошлаган
Вояга етмаган қизнинг зўрланиши ортидан Жасур Умировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Отабек Умаров халқаро форумда кўриниш берди